"Бавария"нинг янги ҳужумчиси нима учун айнан 34-рақамни танлаганини тушунтирди

Narzulla Saydullayev
2 июл 2026, 17:00
Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Исмаэль Сайбари куни кеча "Бавария" билан шартнома тузди.

Футболчи нима учун "Бавария"да ҳам ПСВдаги каби 34-рақамни танлаганига изоҳ берди:

— "34" рақами мен учун алоҳида маънога эга. Бу 2017 йилги ўйинда майдонга йиқилган яқин дўстим Абдулҳақ Нурига эҳтиром рамзидир.

— У тирик қолди, бироқ ўша воқеадан бери мустақил ҳаракатлана олмайди. Уни қўллаб-қувватлашимни кўрсатиш учун айнан "34" рақамни танладим, чунки бу унинг футболчи сифатида кийган энг сўнгги либоси эди.

Маълумот учун, 2017 йилнинг июль ойида бўлиб ўтган "Аякс" — "Вердер" ўртоқлик учрашувида Нури тўсатдан майдонга йиқилган. Шифокорлар қарийб 20 дақиқа давомида унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашишган. Текширувлардан сўнг, аритмия оқибатида юзага келган юрак тўхташи Нурининг миясида жиддий ва қайта тикланмас шикастланишга олиб келгани аниқланган.

photo_2026-07-02_06-53-34.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›