"Бавария" 55 миллионга ҳимоячи сотиб олмоқда

25 июн 2026, 23:16
"Бавария" клуби "Айнтрахт" ҳамда Германия терма жамоаси ҳимоячиси Натаниэль Браун трансферини якунлаш арафасида.

Журналист Флориан Плеттенберг маълумотига кўра, клублар 23 ёшли ҳимоячининг трансфери бўйича 55 миллион евро эвазига келишувга эришган. Шунингдек, футболчи билан шахсий шартлар ҳам тўлиқ келишилган. Браун "Бавария" билан 2031 йилгача амал қиладиган шартнома имзолайди.

Натаниэль Браун ўтган мавсум Бундеслигада 33 та учрашувда майдонга тушиб, 4тадан гол ва ассист амалга оширди.

ЖЧ–2026 гуруҳ босқичининг дастлабки икки учрашувида эса ҳимоячи 1 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/Plettigoal