

"Байер", "Бавария", "Челси" ва Германия терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Михаэль Баллак иккинчи бор оила қурмоқда. 50 ёшли германиялик 26 ёшли София Шнайдерхан билан унаштирилди. Улар унаштирилганига тахминан икки ой бўлган – Михаэль таътил пайтида турмуш қуриш таклифини билдирган, хабар беради Bild. Баллак модель ва тадбиркор аёл билан тўрт йилдан бери муносабатда. Тўйга тайёргарлик бормоқда, маросим 2027 йилнинг баҳори ёки ёзига режалаштирилган. Тўртта жой кўриб чиқилмоқда – Мюнхен атрофидаги ёки Штарнбергер кўлидаги локациялар муҳокама қилинмоқда, шунингдек, тантанани Баллакнинг Португалиядаги ҳовлисида ўтказиш варианти ҳам бор. Яна бир вариант – тўйни Франция жанубида ўтказиш. Софиянинг оиласига Лазур қирғоғидаги Кап-Ферра бурнида жойлашган вилла тегишли бўлиб, Михаэль ва София у ерда тез-тез бўлишади. Бундан ташқари, Шнайдерхан Лазур қирғоғида "Бавария" дарвозабони Мануэль Нойернинг рафиқаси, яқин дугонаси Аника Нойернинг қизлар базмида бўлган эди.



