

Мюнхен клуби сафида Бундеслиганинг 98 та ўйинида 101 та гол урган англиялик футболчи ушбу мукофотни олиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди.
Аввалроқ "Барселона" вингери мукофотни энг кўп гол урган эмас, балки энг яхши ўйинчи олиши кераклигини айтган эди. Шунингдек, 19 ёшли Ямаль ўзи ва Килиан Мбаппени дунёнинг энг яхши футболчилари деб ҳисоблашини таъкидлаганди.
"Ўзим ҳақимда гапиришни жуда ёқтирмайман. Мен эътиборимни майдондаги ишимга қаратганман. Ушбу масалада ҳар кимнинг ўз фикри бор. Ва бу мутлақо нормал ҳолат.
Ямаль нимани назарда тутганини билмайман. Ламин — ажойиб ўйинчи. У ажойиб мавсум ўтказди. Худди бошқа кўпчилик каби. Мбаппе, Олисе, Родри. Даъвогарлар жуда кўп", — деди Кейн.



