

"Барселона" ва Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямаль нима учун Лионель Мессини тарихдаги энг буюк футболчи деб билишини айтди. – Лионель Месси, Пеле ёки Диего Марадона? – Мен кўрганларимдан келиб чиқсак, Мессини тарихдаги энг яхшиси деб атаган бўлардим – у қилган ва қилишда давом этаётган барча нарсалари учун, – деди Ямаль.



