"Барселона" ярим ҳимоячиси "Атлетико"га ўтиши мумкин

30 май 2026, 11:56
"Барселона"нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Марк Касадо Ла Лиганинг бошқа клубига ўтиши мумкин.

Футболчига "Атлетико" даъвогар. Мадрид клуби бу ёзда ярим ҳимоячини сотиб олиш бўйича уринишларини давом эттиришга тайёр. Касадонинг меҳнат шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади.

Ўтган мавсумда футболчи 34 та ўйинда майдонга тушди. Уларда Марк Касадо ўз ҳисобига битта ассистентни ёзди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: sport.es