

Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, “Барcелона” клуби ижроия қўмитаси аъзоси Сесар Мартинес ҳамда клубнинг билимлар, илмий тадқиқотлар ва инновациялар платформаси – Барcа Инноватион Ҳуб бош директори Алберт Мундет иштирок этди.
Мулоқот давомида мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш, ёш футболчиларни халқаро стандартлар асосида тайёрлаш ҳамда замонавий футбол методологиясини жорий этиш мақсадида “Барcелона” клубининг расмий халқаро футбол академияси – Barca Academy лойиҳасини Ўзбекистонда амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Томонлар Барcа Аcадемй фаолияти, унинг машҳур Ла Масиа академияси методологиясига асосланган таълим тизими, мураббийлар малакасини ошириш, замонавий футбол фалсафасини жорий этиш ва иқтидорли футболчиларни саралаш борасидаги тажрибаси юзасидан фикр алмашди.
Шунингдек, Марказий Осиёдаги илк расмий "Barca Academy" 2023 йилда Қирғиз Республикасининг Жалолобод шаҳрида иш бошлагани, айни пайтда Бишкек шаҳрида иккинчи академияни ташкил этиш ишлари олиб борилаётгани қайд этилди.
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистонда "Barca Academy" лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини биргаликда ўрганиш, болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш, маҳаллий мураббийлар малакасини ошириш ҳамда футбол соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар.






