"Барселона" Олимпиаданинг энг яхши футболчиси нархини 1 млрд. еврога ошириб қўймоқчи
10 авг 2024 17:31
Янгиликлар
"Барселона" Олимпиаданинг энг яхши футболчиси нархини 1 млрд. еврога ошириб қўймоқчи
"Барселона" Фермин Лопес билан янги битим имзоламоқчи.
Каталония клуби ярим ҳимоячиси Испания терма жамоаси билан Олимпиаданинг 6та баҳсида 6та гол урди ва олтин медални қўлга киритиб, турнирнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди.
"Барселона" бош мураббийи Ханси Флик турнир давомида хавбекни кузатиб борди. Мутахассиснинг фикрича, Фермин янги мавсумда "Барса"нинг муҳим қисмига айланади.
Бундан ташқари, Каталония клуби раҳбарияти футболчи вакиллари билан шартнома шартлари бўйича учрашув ўтказади.
Клуб 2027 йилда келишуви якунига етадиган футболчи билан иложи борича узоқроқ муаддатда битим имзоламоқчи.
Шартномадаги 400 млн. евролик товон пули эса 1 млрд. еврога етиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар