Моуриньо "Барселона"га бўлган муносабати ҳақида гапириб берди

Aslanov Jasurbek
24 июн 2026, 16:17
Мадриднинг "Реал" клуби янги бош мураббийи Жозе Моуриньо "Барселона"га нисбатан ўз муносабати ҳақида гапириб ўтди.

"Мен "Реал"ни яхши кўришимни инкор этмайман, айнан шу сабабли мен қайтдим. Аммо "Барселона"га қарши ҳеч нарсам йўқ — ҳеч қандай салбий ҳиссиётлар. Мен шунчаки улар билан ўйнашни яхши кўраман, чунки энг кучли рақибларга қарши курашишни ёқтираман. Энг яхшилар билан ўйнаганда, ўзинг ҳам кучаясан", — дея Моуриньо сўзларидан иқтибос келтиради Vanity Fair.

Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни португалиялик мутахассис расман Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Шартнома 2029 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.

Аввалроқ мураббий ушбу мадридлик клубни 2010 йилдан 2013 йилгача ҳам бошқарган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Vanity Fair

Сўнгги янгиликлар

Барча ›