"Барселона" аёллар жамоаси финалда "Лион"ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди

24 май 2026, 08:00
23 май куни аёллар ўртасидаги Чемпионлар Лигасининг "Барселона" ва "Лион" жамоалари ўртасидаги финал учрашуви бўлиб ўтди.

"Барселона" футболчилари Чемпионлар Лигаси финалида "Лион" устидан 4:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришишди.

Каталония клуби сафида голларни Эва Пайор (55 ва 69-дақиқалар) ҳамда Сальма Паральюэло (90 ва 90+3-дақиқалар) киритишди.

Шу тариқа, "Барселона" аёллар жамоаси ўз тарихида тўртинчи бор Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди. Ғалабалар сони бўйича Каталония клуби "Айнтрахт" билан тенглашиб олди ва бу борада фақат "Лион"дан (саккизта чемпионлик) ортда қолмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›