

Мадриднинг "Реал" клуби Европа футбол ассоциациялари иттифоқидан (УЕФА) "Барселона" ва Ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) собиқ вице-президенти Хосе Мария Негрейра ўртасидаги алоқалар бўйича иш юзасидан имкон қадар тезроқ қарор қабул қилишни сўрамоқда. Бу "қироллик клуби" томонидан ташкилотга ушбу иш бўйича ҳажмдор ҳисобот топширилгани билан боғлиқ. Бу ҳақда OK Diario нашрига таяниб Mundo Deportivo хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, "Реал" ишни охиригача етказиш қарорида қатъий ва у ҳал бўлмагунча босим ўтказишда давом этмоқчи. Ўз навбатида, УЕФА аллақачон "қироллик клуби"ни ушбу масалада босиқлик ва сабр-тоқатни сақлашга чақирган.
1 октябрь куни "Реал" Негрейра иши бўйича ҳужжатларни УЕФАга топширганини расман тасдиқлади.


