Эдуардо Консейсау — “Барселона”нинг янги мақсади

3 окт 2026, 12:24
“Барселона” янги ёш истеъдодларни излашни давом эттирмоқда.

Ҳозирда каталонияликнинг эътибори 16 ёшли вингери Эдуардо Консейсауга қаратилган. Футболчи “Палмейрас”га тегишли.

Испания матбуотига кўра, “Барселона” скаутлари аллақачон Консейсауни кузатмоқда. Ҳозирда Эдуардо Швейцарияда бўлиб, у ерда Бразилия ёшлар терма жамоаси таркибида турнирда иштирок этмоқда.

Аввалроқ ОАВ Консейсау Европанинг бошқа бир қатор йирик клублари рўйхатида экани ҳақида хабар берган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›