Азиз Холмуродов: "Жанубий Кореяга қарши муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз"

Iskandarov Abdulaziz
5 окт 2026, 07:25
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Корея билан учрашувга ҳозирликни давом эттирмоқда.

Сурия билан баҳсга миллий жамоа сафида дебют қилган Азиз Холмуродов олдиндаги тўқнашув аввалидан фикрлари билан ўртоқлашди.

“Кореяга етиб келишимиз яхши ўтди. Олдиндаги беллашувда муносиб ўйин кўрсатамиз.

Миллий терма жамоада ўйнаш мен учун орзу бўлган. Худога шукур, бу босқичгача етиб кела олдик. Дебютга тўхталсам, жамоага яхши киришиб кетдим. Бундан кейин ҳам терма жамоадан чақирув олишга ҳаракат қиламан ва мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатишга бор кучимни бераман",- дейди Азиз Холмуродов.

Маълумот учун, Жанубий Корея - Ўзбекистон қарама-қаршилиги 6 октябрь куни 16:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›