Манба: Ўзбекистон МТЖ ноябрда Саудия Арабистони билан ўйнайди
admin
2 окт 2026, 16:25
Ноябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Саудия Арабистони билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Ўйин 13 ноябрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд ёки Даммам шаҳрида ўтказилиши кутилмоқда.
9-17 ноябрь кунлари оралиғида терма жамоалар ўртоқлик ўйинлари ўтказишини ҳисобга олсак, Ўзбекистон яна битта назорат учрашувида майдонга тушиши мумкин.