

"Жамоамиз мураббийлар штабида тажрибали мутахассис Анатолий Курлаев фаолиятини бошлади. У футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги бўйича мураббий сифатида иш олиб боради.
Анатолий Курлаев жамоамиз билан 2026-йил мавсуми якунига қадар мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолади.
Тажрибали мутахассис футболчилик фаолияти давомида Янгиер, Андижон, Металлург, Шўртан, Тўпаланг ҳамда Суғдиёна жамоалари сафида тўп сурган.
Мураббийлик фаолияти давомида эса Оқ-тепа, Бунёдкор ўринбосарлар жамоаси, шунингдек Бухоро, Бунёдкор, Суғдиёна, Металлург ва Андижон клубларида фаолият олиб борган. Шунингдек, у Ўзбекистон У-17 терма жамоаси мураббийлар штабида ишлаб, 2025-йилда жамоа билан биргаликда Осиё чемпионлигини қўлга киритилишида муносиб ҳисса қўшган.
Тажрибали мутахассиснинг сўнгги иш жойи “Қўқон-1912” футбол клуби бўлиб, у мазкур жамоада ҳам самарали фаолият юритган.
Анатолий Курлаевга жамоамиз сафидаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз!", - дейилган сурхонликлар матбуот хизмати тақдим этган хабарда.
