

Маълумот учун, бельгияликлар 66-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ҳаракат қилишган.
"Биз яхши ўйнадик ва ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Бельгия — жуда кучли жамоа, лекин майдонда 10 киши бўлиб қолиб, ютқазиб қўйишмагани уларнинг бахти. Футболчиларим билан фахрланаман. Эронлик футболчилар юксак жанговар руҳга эга ва барча қийинчиликларга қарамай, Бельгияга қарши жуда яхши курашишди. Бу ўйин ўтмишда қолди, энди бор эътиборимизни Мисрга қарши учрашувга қаратамиз", — дея Галеноининг сўзларини келтирди beIN Sports.
3-турда Бельгия терма жамоаси Янги Зеландия билан, Эрон эса Миср билан тўқнаш келади. Иккала ўйин ҳам 27 июнь куни бўлиб ўтади.



