Туркия футбол федерацияси ЖЧдаги муваффақиятсизликдан сўнг Монтелланинг келажаги борасида баёнот берди

22 июн 2026, 09:30
Туркия футбол федерацияси президенти Иброҳим Ҳожиосмонўғли Туркия терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокидан сўнг фикр билдирди ва бош мураббий Винченцо Монтеллани қўллаб-қувватлади.

"Биз мураббийимизни қўллаб-қувватлаймиз. Бу клуб жамоаси эмас. Айнан клублардаги барқарорликнинг йўқлиги туфайли кўпинча муваффақиятсизликлар юзага келади. Мана, икки кундан бери турли мураббийларнинг исм-шарифларини ёзишмоқда, бироқ биз бир йўлдан кетаётган инсонларимизни йўлда учраганларга алиштирмаймиз.

Мураббийни тактик жиҳатдан танқид қилиш мумкин, аммо тўпнинг дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетгани учун эмас. Ҳар бир ёмон воқеада ҳам яхшилик бор, шу болатдан келиб чиқиб, олдинга қараб интиламиз", — деди Ҳожиосмонўғли.

Туркияликлар гуруҳ босқичининг дастлабки икки турида Австралия (0:2) ва Парагвайга (0:1) имкониятни бой бериб, муддатидан олдин плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлишди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: A Spor

Сўнгги янгиликлар

Барча ›