Роналдо: "Месси – барча даврларнинг энг яхши ўйинчиси, дунё буни тан оладиган вақт келди"

Aslanov Jasurbek
18 июн 2026, 01:35
Роналдо Лионель Мессининг Аргентина ва Жазоир ўртасидаги ўйинда (3:0) қайд этган хет-трикига изоҳ берди.

"Дунё ўзини олиб қочишни тўхтатиб, унинг барча даврларнинг энг яхши ўйинчиси эканлигини тан оладиган вақт келди. У ҳар бир мавсумда ва Жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатишда давом этмоқда, шунга қарамай, одамларда ҳали ҳам унга нисбатан шубҳалар сақланиб қолмоқда. Бу тарих китобларида абадий қоладиган унутилмас ва тарихий оқшом.

Рекордлар янгиланиш учун яратилган ва уларни айнан шу инсон янгилаётгани ҳеч бир футбол мухлисини ажаблантирмайди. Қолаверса, Аргентина – Жаҳон чемпионатининг амалдаги ғолиби", – дея таъкидлади Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: A Bola