

Ушбу йиғинда бир қатор янги футболчилар иштирок этди. Жумладан, ОКМК ҳимоячиси Авазбек Ўлмасалиев ҳам йиғинда қатнашиб, икки ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Футболчи миллий терма жамоа йиғини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Каннаваро қўл остидаги машғулотлар жуда зўр ўтди, жамоада кайфият аъло эди. Алҳамдулиллаҳ, йиғинларни яхши ўтказдик. Миллий терма жамоадан чақирув олиш ҳар бир футболчининг орзуси. Бу йиғин менга катта мотивация берди, чунки у миллий терма жамоадан чақирув олиш ҳар қандай футболчида имконият борлигини кўрсатди.
Яхши ният билан бордим. Худо хоҳласа, яна чақирув олиш учун боримни бераман. Асосий мақсад — соғ-саломат бўлиб, ота-онам ва яқинларимни хурсанд қилиш. Имконият берилган ҳар бир ўйинда ўзимни яхши томондан кўрсатишга ҳаракат қиламан.
Ўртоқлик учрашувлари бўлишига қарамай, ҳар бир футболчи майдонда ўзининг нималарга қодир эканини кўрсатишга интилди. Ўзбекистон терма жамоаси сафида дебют голимни урганимдан жуда хурсандман. Яхши ўйин бўлди", — деди Авазбек Ўлмасалиев.



