

"Биз жуда кучли жамоани мағлуб этдик, ўйин шиддатли ўтди, дастлабки дақиқалардан бошлаб осон бўлгани йўқ. Муваффақият сири? Тўхтовсиз меҳнат. Захирадан майдонга тушганлар ўйин тақдирини ҳал қилишди: Гонсалу [Рамуш], Бералдо, Брэдли [Баркола], Уоррен [Заир-Эмери]… Улар асосий таркибда ўйнашга лойиқ эдилар, аммо мос келувчи футболчиларни танлаш жуда қийин бўлди", — дея Энрикенинг сўзларини RMC Sport нашри келтирмоқда.
ПСЖ тарихда кетма-кет икки мавсум Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан иккинчи клубга айланди.



