

ПСЖ - “Арсенал” 1:1
Голлар: 6 - Кай Хаверц, 65 - Усман Дембеле
ПСЖ: 39. Матвей Сафонов, 5. Маркиньос (6. Илья Забарний, 106’), 51. Вильям Пачо, 25. Нуну Мендеш, 2. Ашраф Хакими, 87. Жоау Невеш, 17. Витинья (4. Лукас Бералдо, 106’), 8. Фабиан Руис (33. Уоррен Заир-Эмери, 95’), 14. Дезире Дуэ, 7. Хвича Кварацхелия (29. Брэдли Барколя, 83’), 10. Усман Дембеле (9. Гонсалу Рамуш, 90+6’).
Захира: 30. Люка Шевалье, 89. Ренато Марин, 21. Лукас Эрнандес, 19. Ли Кан Ин, 27. Дро Фернандес, 24. Сенни Маюлу, 49. Ибрагим Мбайе.
“Арсенал”: 1. Давид Райя, 2. Вильям Салиба, 6. Габриэл Магальяйнс, 49. Майлз Льюис-Скелли (36. Мартин Субименди, 91’), 3. Кристьян Москера (12. Юрриен Тимбер, 66’), 5. Пьеро Инкапье, 19. Леандро Троссард (11. Габриэл Мартинелли, 83’), 41. Деклан Райс, 8. Мартин Эдегор (14. Виктор Гёкереш, 66’), 7. Букайо Сака (20. Нони Мадуэке, 83’), 29. Кай Хаверц (10. Эберечи Эзе, 91’).
Захира: 13. Кепа Аррисабалага, 33. Риккардо Калафьори, 16. Кристиан Нёргор, 23. Микель Мерино, 56. Макс Доумен, 9. Габриэл Жезус.
Огоҳлантиришлар: 46 - Кристьян Москера, 54 - Букайо Сака, 90+6 - Жоау Невеш, 98 - Виктор Гёкереш, 103 - Деклан Райс, 103 - Микел Артета (“Арсенал” бош мураббийи, майдон четида), 118 - Нуну Мендеш
ПСЖ - кетма-кет иккинчи бор ЕЧЛ чемпиони бўлди!

Якуний ҳисоб - 4:3

Ўнинчи зарба - Габриэль ГОЛ УРОЛМАДИ!
Тўққизинчи зарба - Бералдо гол урди!
Саккизинчи зарба - Мартинелли ҳисобни тенглаштирди!
Еттинчи зарба - Ашраф Ҳакими яна жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди!
Олтинчи зарба - Деклан Райс гол уриб, мувозанатни тиклади!
Бешинчи зарба - Нуно Мендеш ҳам гол УРОЛМАДИ!
Тўртинчи зарба - Эзе гол ура ОЛМАДИ!
Учинчи зарба - Дуэ ҳам гол ура олди!
Иккинчи зарба - Гёкереш ҳам аниқ амалга оширди пенальтини!
Биринчи зарба - Рамуш гол урди!
Пенальтилар серияси бошланмоқда.
🕛 120+2. Қўшимча бўлимлар ҳам якунланди, энди навбат - пенальтилар сериясига!
120. Ўйиннинг тўртинчи бўлимига 1 дақиқа қўшиб берилди.
120. Гёкерешнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси рекошет бўлиб, майдонни тарк этди.
119. Тимбернинг ўткир бурчакдан берган зарбаси ноаниқ бўлди…
117. Дуэ… франциялик футболчининг зарбасидан сўнг Райя жамоасини қутқарди!
114. Энди лондонликлар фаолликни оширмоқда, сўнгги дақиқалар, шубҳасиз, “ёнади”.

107. Райя ўзига келаётган тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди, сал қолса рақиблари дарвозани ишғол қилиши мумкин эди…
🕘 106. Сўнгги бўлим бошланди!
🕛 105+2. Биринчи экстра-тайм якунига етди.
105. Биринчи қўшимча бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

102. Мадуэке ПСЖ жарима майдончаси ичида йиқилди, бош ҳакам ўйинни давом эттиришни билдирди.
100. Ашраф Ҳакимининг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
94. Қўшимча дақиқаларнинг биринчисини “Арсенал” яхши бошлади.
🕘 91. Учинчи бўлимга старт берилди!
📊 Ўйиннинг асосий вақтидан кейинги статистика:
Тўп назорати - 75% - 25%
Дарвоза томон зарбалар - 18 - 4
Аниқ зарбалар - 3 - 1
Бурчак зарбалар - 10 - 0
Узатмалар аниқлиги - 91% - 68%
Сейвлар - 0 - 2
🕛 90+8. Финалнинг асосий вақти тугади, буёғига навбатда қўшимча бўлимларга.
90+7. Барколья катта тезликда олдинга юриш қилиб дарвозага зарба берди, бироқ ноаниқ кетди…
90+6. Дембеле захирага олинди, катта эҳтимол бунга жароҳат сабаб бўлди.
90. Финалнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди!
88. Витиньянинг зарбаси аниқ бўлмади.
86. Парижда тезлик юқори, қарши ҳужумларда рақибини “ушламоқчи”.
85. Лондонликлар рақиб жарима майдончаси ичида хавфли вазият яратди, бироқ якуний зарба берилмади.
83. Ўйиннинг асосий вақтига якунига 7 дақиқа қолганда икки жамоада ҳам ўзгаришлар амалга оширилди.
77. Хвича!!! Чап қанотдан жуда катта тезликда олдинга юриш қилиб зарба берди, Льюис-Скелли тўпни буриб юборди…
73. Витиньянинг кучли зарбаси бирозгина ноаниқ кетди…
72. Райянинг узатмаси ноаниқ бўлди, Ашраф Дембелега пас берди, Усмоннинг зарбаси эса ноаниқ.
70. Жамоалар томоқларини хўллаб олишлари учун яна қисқа танаффус берилди.
66. Артета бир вақтнинг ўзида иккита футболчини алмаштирди.
66. Ҳисоб тенглашди, барчаси қайтадан бошланади яна! Зўр ўйин!

⚽️ 65. ГОЛ! Дембеле пенальтини аниқ амалга оширди!
63. Москера грузиялик футболчини йиқитди, ваҳоланки ҳимоячида сариқ карточка бор.
62. Пенальти! Хвича йиқитилди! “Арсенал” дарвозаси томон!
60. Лондон клуби тўлиқ ҳимояланган. Париж хавфли ҳужум ташкил этишда ожиз қолмоқда, ҳозирча.
55. Айни вақтга келиб лондонликларнинг икки ўнг қанот футболчиси сариқ карточка олди, буёғига ПСЖ чапдан ҳужумларни кучайтиради.
53. Бўлим жуда юқори темпда бошланди, ПСЖ фаол анчагина.
🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди!
📊 Биринчи бўлимдан кейинги статистика:
Тўп назорати - 77% - 23%
Дарвоза томон зарбалар - 6 - 2
Аниқ зарбалар - 1 - 1
Бурчак зарбалар - 4 - 0
Узатмалар аниқлиги - 89% - 66%
Сейвлар - 1 - 1
🕘 45+7. Финалнинг дастлабки бўлими якунланди. Бош ҳакам тугатишдан аввал “Арсенал”га бурчак тўпи берган эди, бироқ кутмади амалга оширишни.
45+5. Руиснинг чапдан йўллаган кучли зарбасидан сўнг Райя тўпни аранг ушлаб олди…
45+3. Ҳаверц жарима майдончасига кириб, зарба берди, бироқ рекошетга учраб, тўп Сафоновга келиб тушди.
45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.
45. Дембеленинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.
43. Мендеш чапдан жарима майдончаси ичига кириб бориб, тўпни узатди, Руиснинг зарбаси ноаниқ бўлди.
40. Ўтган вақт ичида лондонликлар ҳимояси шу қадар аниқ ва чиройли ўйнаяптики, Париж ҳеч нарса қила олмаяпти.
31. Мендеш рақиб жарима майдончаси ичида ётибди, ПСЖ эса ўйинни давом эттирмоқда.
26. Троссард зарба бераётганда тўпга эмас, Сафоновнинг бошига тегиб кетди.
24. Қайтди жамоалар, ўйин давом этади.
23. Футболчилар сув ичиб олиши учун қисқа танаффус берилди.
21. Тўп назорати тўлиқ ПСЖда. Жамоа рақиб жарима майдончасига киришга имконият тополмаяпти.
16. “Арсенал” жарима майдончаси ичида Саканинг қўлига тўп теккан бўлиши мумкин. Парижликлар эътироз билдирмоқда.
13. Фабиан Руиснинг зарбаси аниқ бўлмади.
🔍 Факт: Биласизми, Кай Ҳаверц яна финалда гол урмоқда. Унинг 2020/2021 йилги мавсумдаги ЕЧЛ финалида “Ман Сити” дарвозасига урган голи “Челси”га чемпионлик келтирганди.
11. Дуэнинг узатмасини лондонлик ҳимоячилар қайтарди, тўп Хвичага етиб келмади.
9. “Арсенал” яна олдинга юриш қилмоқда, ҳозирча Энрике шогирдларидан жавоб кўрмаяпмиз.
7. Тезкор гол урди лондонликлар, буёғига Париж нима қилади, кузатамиз.

⚽️ 6. ГОЛ! Ҳаверц ҳисобни очди! Кай бўш қолган ҳудуддан олдинга юриш қилди ва дарвозага зарба бериб, гол урди!
4. Учрашув юқори темпда бошланмади, жамоалар ҳужумга шошилишмаяпти.
🕛 1. Финалга старт берилди!


Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда!

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Европа Чемпионлар лигаси финал учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



