"Астон Вилла" мавсум охирида "Челси" ҳужумчисини сотиб олишга тайёр

Khoja
3 мар 2026, 09:55
Бирмингемнинг "Астон Вилла" жамоаси "Челси"га тегишли сенегаллик ҳужумчи Николас Жексонни трансфер қилишга қизиқиш билдирмоқда.

У ҳозирги мавсум охиригача ижара асосида "Бавария"да ўйнамоқда. Мюнхен клуби Жексонни сақлаб қолишни хоҳламайди ва ижарани узайтирмайди, деб хабар берди инсайдер Экрем Конур ўзининг Х (собиқ Twitter) саҳифасида.

Мавсум тугагач, Жексон "Челси"га қайтади, лекин клуб мураббийлар штаби уни режаларида кўрмайди ва у яна янги клуб излашига тўғри келади. Шу вазиятда "Астон Вилла" ҳужумчига шартнома таклиф қилишга ва ёзда лондонликлар билан трансфер бўйича музокаралар ўтказишга тайёр.

Николас Жексон 2023 йилда "Вильярреал"дан 37 миллион евро эвазига "Челси"га ўтган эди, лекин асосий таркибда ўрин ололмади. Клубда ўтган вақтида у 81 ўйинда 30 гол уриб, 12 та голли узатма берган. Transfermarkt маълумотларига кўра, ҳозирги бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com