

Лондон клуби "Астон Вилла" билан 23 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери бўйича келишувга эришди. Битим қиймати 117 миллион фунтни ташкил этади.
Футболчининг ўзи "кўклар" билан яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан 6 йиллик шартнома имзолади. Рожерсга "Арсенал" ҳам қизиқиш билдирган, бироқ футболчи "Челси" фойдасига танлов қилган.
Морган АПЛнинг ўтган мавсумида 37 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.



