"Астон Вилла" 70 млн евролик трансферни амалга оширди, бу клуб рекорди

17 июл 2026, 22:53
"Астон Вилла" ўзи учун рекорд харидни амалга оширди.

Бирмингемликлар таркибига "Фрайбург"дан Йоан Манзамби ўтди. Sky Sports маълумотларига кўра, ярим ҳимоячи учун бонусларни ҳисобга олган ҳолда 59,5 миллион фунт (70 миллион евро) тўланган. Аввалги рекорд 2024 йилда Амаду Онана учун 50 миллион фунт стерлинг эди. 

Швейцария терма жамоаси ярим ҳимоячиси янги клубида 44-рақам остида ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: avfc.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›