Асрор Алиқулов ва Михаил Наумов "Хоразм"да иш бошлади

Iskandarov Abdulaziz
9 окт 2026, 09:42
"Хоразм" жамоаси мураббийлар штабида янги номлар.

Хабарингиз бор, Суперлигада иштирок этаётган “Хоразм” жамоасида Сергей Токовнинг ўрнида Вали Султонов иш бошлаган эди. Эндиликда ушбу мураббийга штабда Асрор Алиқулов, Жасур Атажанов ва дарвозабонлар бўйича Михаил Наумов яқиндан ёрдам беради.

Алиқулов мавсумни “Шўртан” жамоасида бошлаган эди, Наумов эса “Сўғдиёна”да фаолият олиб бораётганди. Эндиликда улар “Хоразм”да ишларини давом эттиради.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: "Хоразм" матбуот хизмати