

“Шўртан” клуби бош мураббий Асрор Алиқулов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди. Клубнинг Лигага маълум қилишича, бунга қадар академия тизимида ишлаб келган Ихтиёр Каримов бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди”, – дейилади хабарда.

Маълумот учун, “Шўртан” айни пайтда 33 очко билан Пролигада 3-ўринни банд этиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Ихтиёр Каримов 2016, 2017 йилларда ҳам “Шўртан”ни бошқарган.



