

Лондон клуби майдон марказида юқори прессинг ва чаққон, кучли ўйин услубини сақлаб қолиш мақсадида майдон марказини янги футболчилар билан кучайтиришни мақсад қилган. Бу ҳақда "TEAMtalk" хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, "Арсенал" 27 ёшли ўйинчига 75 миллион фунт (87,7 миллион евро) миқдорида таклиф тушган тақдирда унинг сотувини тезлаштириши мумкин. Бироқ ҳозирги вақтда ҳеч бир жамоа "канонирлар"га сўралаётган суммани таклиф қилгани йўқ.
Якунланган мавсумда Эдегор барча мусобақаларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. "Transfermarkt" портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади.



