АПЛ. МЮни лига Кубогидан чиқариб юборган "Брайтон" "Арсенал"ни йирик ҳисобда таслим қилди

Administrator
19 сен 2026, 21:02
Англия Премьер-лигасининг 5-туридан ўрин олган "Брайтон" ва Лондоннинг "Арсенал" жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Жамоалар "Американ Экспресс" стадионида майдонга тушишди.

Учрашувда Даррен Ингланд бош ҳакам сифатида ишлади. Майдон эгалари 3:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритишди.

31-дақиқада "Брайтон" ярим ҳимоячиси Паскаль Грос ҳужумчи Харалампос Костуласнинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. 45-дақиқада Костуласнинг ўзи гол уришга эришди. 57-дақиқада испаниялик Чема Андрес жамоасининг устунлигини йирик кўринишга келтирди.

“Брайтон” - “Арсенал” 3:0
Голлар:
Грос 31, Костулас 45, Андрес 57.

"Арсенал" мавсумда илк бор АПЛда очко йўқотди ва турнир жадвалида иккинчи ўринга тушди. "Канонирлар" ва "Манчестер Сити" ҳисобида бешта учрашувдан сўнг 12 тадан очко бор. "Брайтон" мавсумдаги очколар сонини 10 тага етказиб, учинчи поғонага кўтарилди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›