

24 ёшли англиялик футболчи 2026/27 йилги мавсум Микель Артета қўл остида Премьер-лигада унчалик кўп ўйин амалиётига эга бўлмаяпти ва манба маълумотларига кўра, бу ҳолат уни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага бериш эшикларини очиши мумкин.
Мадуэке 2025 йилнинг июль ойидан буён "Арсенал" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда, унинг шартномаси 2030 йил 30 июнга қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда у 43 та учрашувда 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ футболчи "Челси" ва ПСВ жамоаларида тўп тепган.
Transfermarkt Англия терма жамоаси футболчисининг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.



