

Ўйин Римдаги "Олимпико" стадионида бўлиб ўтди. Давиде Масса (Империя) бош ҳакам сифатида ишлади. Баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Ўйиндаги илк голни "Рома" ярим ҳимоячиси Ману Коне олинчи дақиқада киритди. 37-дақиқада Коне дублни расмийлаштирди. "Интер" форварди Лаутаро Мартинес 46-дақиқада битта тўп фарқини қисқартирди. 79-дақиқада Лаутаро Мартинес ушбу учрашувдаги иккинчи голини уриб, якуний ҳисобни ўрнатди — 2:2.
“Рома” - “Интер” 2:2
Голлар: Коне 6, 37 - Лаутаро Мартинес 46, 79.
Серия Анинг бешта ўйинидан сўнг "Рома" 13 очко тўплаб, турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. "Интер" ҳам 13 очко жамғарган, аммо иккинчи поғонада бормоқда.
Кейинги турда Жан Пьеро Гасперини жамоаси 11 октябрь куни "Комо" билан учрашади, Кристиан Киву шогирдлари эса 10 октябрь куни "Парма"га қарши майдонга тушишади.



