LIVE. Ла Лига. "Севилья" — "Барселона" 1:1 (матнли трансляция)

19 сен 2026, 23:59
Испания Ла Лигаси 7-тур баҳсининг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

"Севилья" — "Барселона" 1:1

Голлар: 19 - Юссуф Фофана, 22 - Рафинья

“Севилья”: 1. Одиссеас Влаходимос, 2. Хуан Иглесиас, 5. Андрес Кастрин, 17. Габриэль Суасо, 12. Аруна Санганте, 6. Люсьен Агуме, 30. Мигель Сьерра, 20. Фелиш Коррея, 24. Юссуф Фофана, 8. Георгий Кочорашвили, 9. Робби Юр.

Захира: 13. Фран Гонсалес, 22. Хосе Анхель Кармона, 23. Маркан, 3. Хулио Диас, 34. Икер Муньос, 14. Мануэль Буэно, 18. Хон Гуриди, 27. Нико Гильен, 21. Чидера Эжуке, 10. Пеке, 7. Альфонсо Гонсалес, 16. Исаак Ромеро.

“Барселона”: 25. Доминик Ливакович, 24. Эрик Гарсия, 5. Пау Кубарси, 15. Андреас Кристенсен, 2. Жоау Канселу, 16. Родри, 8. Педри, 10. Ламин Ямаль, 11. Рафинья, 17. Энтони Гордон, 7. Фермин Лопес.

Захира: 13. Войцех Шенсни, 3. Алекс Бальде, 18. Жерард Мартин, 23. Жюль Кунде, 6. Гави, 12. Хави Эспарт, 14. Карим Адейеми, 20. Дани Ольмо, 22. Марк Берналь, 9. Габриэл Жезус, 29. Хамза Абдулкарим, 35. Икер Родригес.

45+4. Дастлабки бўлим якунланди.

45+4. “Севилья” ажойиб тарзда қарши ҳужумга ўтди, аммо Коррея жуда вазиятда тўпни олдириб қўйди…

45. Биринчи бўилм 4 дақиқа қўшиб берилди.

42. Ўйин темпи бироз паасайди дейишимиз мумкин.

30. Яна хавфли ҳужум меҳмонлар жарима майдончаси олдида, Ливаковичдан сейв!

28. Футболчилар томоқларини хўллаб олиши учун қисқа танаффус эълон қилинди.

23. Юрнинг узоқдан йўллаган зарбаси аниқ бўлмади.

23. “Барса” тез реакция кўрсата олди.

gettyimages-2296112787-2048x2048.jpg

22. ГОЛ! Рафинья ҳисобни тенглаштирди! Бразилиялик футболчи ўзига узатилган тўпни тўғрилаб олиб зарба берди ва бу аниқ бўлди!

22. Робби ўзига узатилган тўпни мослаштира олмади, йўқса хавфли ҳужум бўларди.

21. Гордоннинг дарвоза томон берган зарбаси ноаниқ бўлди.

gettyimages-2296112720-2048x2048.jpg

20. Энди “ёнади” ўйин, энди “Барса” тинч қўймайди.

19. ГОЛ! Фофана ҳисобни очди! Чап қанотдан узатилган тўпни Юссуф бош билан дарвозага жойлаб қўйди!

17. Тўп назоратини тўлиқ каталонияликларда деб бўлмайди. Майдон эгалари ҳам фаоллик кўрсатмоқда.

8. Ямалнинг узоқдан йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

2. Дастлабки дақиқаларда ҳар икки жамоа вакиллари ҳам фаол, навбати билан ҳужумлар уюштиришмоқда.

1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Испания Ла Лигаси 7-тур доирасидаги "Севилья" — "Барселона" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia