

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Ўйинни яхши ўтказишга ҳаракат қилдик, афсус яна мағлуб бўлдик. Жамоа тузиш ва шакллантириш устида иш кетяпти. Биринчи таймдаги четлатиш фойдамизга ишласа керак деб ўйлагандик, лекин "Пахтакор" тажриба туфайли ғалабани илиб кетди. Иккита хато голга олиб келди. Биз пойдевор қўйиш ва қайси томонга ҳаракат қилиш борасида иш олиб боряпмиз.
- Бугун ким кўпроқ хатога йўл қўйди: "Пахтакор"ми, "Машъал"ми ё ҳакамларми?
- Ҳакамлар ҳақида ҳеч нарса гапиришни истамайман. Майдонда нималар бўлганини кўрдик, такрорий вазиятларни ҳам кўрдик. ВАР бўйича менда алллақачон турли саволлар юзага келган. Ўз хатоларимиз бўйича гапирадиган бўлсам, ҳа, биз хатолар сабаб гол ўтказдик.
- Бугун ёш дарвозабон ҳаракат қилди. Унинг айби қанчалик?
- Биз дарвозабонимизга ишонамиз. У ҳар ўйинда жамоага ёрдам беряпти. У ҳали ёш ва келажаги олдинда. Мен айбни кўпроқ майдондаги ўйинчилардан қидирган бўлардим. Тўп жарима майдончасига узатилдими, тўп учун ҳимоячи курашиши керак. Дарвозабонимизнинг эса ўйиндан ўйинга тажрибаси ортиб боряпти ва хатолар кам кузатиляпти.



