

“Башакшеҳир” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ушбу ўйинни асосий таркибда бошлади. Миллий жамоанинг яна бир аъзоси Аббосбек Файзуллаев 77-дақиқада захирадан майдонга тушди. Шомуродов “Генчлербирлиги” дарвозасини икки бора ишғол қилиб, жамоасининг йирик ғалабасига хисса қўшди.
"Истанбул Башакшеҳир" - "Генчлербирлиги" 4:0
Голлар: Сков Олсен 9, Шомуродов 33, 65, Селке 53 (пен.).
Шундай қилиб, Элдор Шомуродов 6 та гол билан Туркия Суперлигаси тўпурарлари жадвалида Осимхен, Орбан билан 2-ўринни бўлишиб турибди. Биринчи ўринда 7 та гол билан Муҳаммад Салоҳ кетмоқда.



