

Турнирнинг 1/8 финалида "Ливерпуль" "Челси"га қарши майдонга тушади, "Манчестер Сити" — "Норвич" учрашуви ғолиби эса "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этган "Брайтон" билан куч синашади. "Арсенал" эса мамлакатнинг 4-дивизиони вакили бўлмиш "Флитвуд" билан баҳс олиб боради.
Лига Кубоги 4-босқичининг барча жуфтликлари:
"Флитвуд" — "Арсенал"
"Манчестер Сити" / "Норвич" — "Брайтон"
"Эвертон" — "Ньюкасл"
"Сандерленд" — "Брентфорд"
"Ливерпуль" — "Челси"
"Брэдфорд" — "Питерборо"
"Фулҳэм" — "Кристал Пэлас"
"Борнмут" — "Астон Вилла"

Англия Лига Кубогининг 4-босқич учрашувлари 26-30 октябрь кунлари бўлиб ўтади.



