"Реал" "Комо"га Пасни 60 миллион еврога сотиб олишни таклиф қилади

25 июн 2026, 19:40
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячи Нико Пасни 9 миллион еврога қайта сотиб олиш бандини фаоллаштиришни режалаштирмоқда.

Мадрид клуби раҳбарияти бу борада "Комо"га маълум қилишни кўзламоқда. Клублар бугун учрашув ўтказиши кутилмоқда.

Бироқ, "Реал" "Комо"га Пасни тўлиқ асосда сотиб олиши учун 60 миллион евролик имконият тақдим этади.

Агар "Комо" буни рад этса, футболчи учун курашга бошқа клублар ҳам қўшилиши мумкин.

Ўтган мавсумда аргентиналик футболчи А Сериянинг 35 та ўйинида 12 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: sports.ru