Аргентина терма жамоаси мураббийи ЖЧ-2026 финалидан сўнг Месси ҳақида фикр билдирди

20 июл 2026, 10:35
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ЖЧ-2026 турнири якунланганидан кейин ҳужумчи Лионель Месси ҳақида гапирди.

Мусобақа финалида Аргентина Испанияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

"Унинг 39 ёшда эканлиги — бу шунчаки ақл бовар қилмас ҳолат. Менинг томонимдан бунга қўшимча қиладиган ҳеч нарса йўқ. У ўзи тўхташга қарор қилмагунча ўйнаши аввалдан аниқ эди. Бутун мамлакатимиз уни қўллаб-қувватлайди ва умид қиламанки, ҳар бир инсон унинг эришган ютуқлари билан фахрланади, чунки у майдонга тушган энг буюк футболчидир", — дея Скалонининг сўзларини "NBC Sports" нашри келтиради.

Месси ЖЧ-2026 давомида саккизта ўйинда қатнашиб, ўз ҳисобига 8 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: NBC Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›