

32 ёшли футболчи Жаҳон чемпионатининг Испания терма жамоасига қарши кечган финал ўйинидан сўнг жиддий жанжал марказида қолган эди. Финал хуштаги чалинганидан сўнг "Зенит"нинг собиқ хавбеки Гавини уриб, қўполлик билан итариб юборди, бунинг учун у 10 та ўйинга дисквалификация қилинди ва 90 минг доллар миқдорида жаримага тортилди.
Кейинчалик ФИФА Аргентина футбол ассоциациясининг сўровини қаноатлантириб, дисквалификацияни нафақат расмий ўйинларда, балки ўртоқлик учрашувларида ҳам ўташга рухсат берди. Шунга қарамай, терма жамоа сафида 84 та ўйин ўтказган Паредес узоқ муддатли жазони тўлиқ ўташни режалаштирмаяпти ва бутсаларини михга илишга тайёр. Вазият Лионель Мессининг терма жамоадан кетиши билан янада оғирлашмоқда.
"Терма жамоада қолишим қийин бўлади. Дисквалификация сабабли, Леонинг қарори сабабли. Ҳаммаси аввалгидек давом этмайди. Мен бу ҳақда ҳали мураббий билан гаплашганим йўқ, аммо биз суҳбатлашамиз ва қандай қарорга келишимни кўрамиз", — дейди Паредеснинг сўзларини The Guardian.



