АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар эълон қилинди

Sherzod Nurmatov
26 мар 2026
Англия Премьер-лигаси матбуот хизмати 2026 йил март ойидаги "Ойнинг энг яхши футболчиси" мукофоти учун номзод бўлган футболчиларни маълум қилди.
6.jpg

Рўйхатга 25 ёшли "Эвертон" ярим ҳимоячиси Жеймс Гарнер (2 та голли пас), МЮнинг португалиялик хавбеки Бруну Фернандеш (2 та гол, 4 та голли пас), "Эвертон" ҳужумчиси Энтони Гордон (3 та гол), "Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Морган Гиббс-Уайт (3 та гол), "Брайтон"нинг 35 ёшли ҳужумчиси Денни Уэлбек (3 та гол), "Фулхэм"нинг нигериялик аъзоси Алекс Ивоби (1 та гол) ва "Арсенал"нинг 30 ёшли дарвозабони Давид Райя (3 ўйинда 1 та гол ўтказди) киритилган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: premierleague.com