"Манчестер Сити" АПЛ тарихидаги энг қимматбаҳо трансферни амалга ошириши мумкин

26 июн 2026, 02:09
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттиради.

Аввалроқ 23 ёшли англиялик футболчининг трансфери "шаҳарликлар"га 150 миллион еврога тушиши мумкинлиги ва бу Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг қиммат трансферга айланиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

“Transfermarkt” маълумотларига кўра, марказий ярим ҳимоячининг бозор қиймати ҳозирда 75 миллион еврони ташкил этади.

Андерсон ўтган мавсумда АПЛнинг 38 ўйинида қатнашиб, 4 тадан гол ва ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano