АПЛ топ-клуби Зидан билан шартнома имзоламоқчи бўлган

Sherzod Nurmatov
7 апр 2026
Зинедин Зидан узоқ муддатдан бери кутаётган Франция терма жамоасидаги иш деярли ҳақиқат.

Зидан турли топ-клубларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, уларнинг таклифларини рад этди.

"Diario AS" нашрининг хабар беришича, "Челси" Зиданга жиддий қизиқиш билдирган ва Англиянинг бошқа клублари ҳам уни таклиф этишга уринган.

"Реал" билан Чемпионлар Лигасининг кўп карра ғолиби бўлган мутахассис фақат иккита жамоанигина бошқаришини айтган: "Реал" ва Франция терма жамоаси.

ОАВ хабарларига кўра, у Қўшма Штатлардаги Жаҳон чемпионатидан кейин Франция бошқарувини қўлга олади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Diario AS