UZ

Сўнгги янгиликлар

21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  0 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  2 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  3 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  6 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  3 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1

АПЛ. “Қизил иблислар” “Эмирейтс”да “Арсенал”ни доғда қолдиришди+ФОТО Янгиликлар

АПЛ. “Қизил иблислар” “Эмирейтс”да “Арсенал”ни доғда қолдиришди+ФОТО

АПЛ 15-туридан ўрин олган марказий учрашувда “МЮ” Лондонда “Арсенал”дан устун келди.

Учрашув мезбонлар учун ўта омадсиз бошланди. 4-дақиқада Валенсиянинг кучли зарбасидан кейин тўп “Арсенал” ҳимоячиси ва дарвозабонининг оёқлари орасидан ўтиб дарвоза тўрига бориб тушган бўлса, сал ўтиб Лингард ажойиб вазиятга чиқарилди ва у имкониятдан самарали фойдаланди -0:2. Бу пайтда матчнинг эндигина 11-дақиқаси ўтиб бораётганди...

Шундан кейин “Арсенал” ташаббусни  ўз қўлига олди. Аммо шу куни Давид Де Хеа фаолиятидаги энг яхши ўйинлардан бирини ўтказди ва “тўпчилар”нинг ўнлаб ҳужумларини ажойиб “сейв”лари орқали бартараф этди. Иккинчи бўлим бошида Венгер жамоаси ҳисобни қисқартиришга эришди. Аммо 63-дақиқада яна қарши ҳужумда Моуриньо жамоаси рақибни доғда қолдирди. Погбанинг ажойиб тўп узатишидан кейин Лингард бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олди. 74-дақиқада Погба рақиб ҳимоячиси Бельеринга нисбатан қўполлиги эвазига майдондан четлатилди ва кейинги турда “Ман Сити”га қарши ўтадиган баҳсни трибунадан кузатиши ойдинлашди. 


АПЛ, 15-тур.

Арсенал – Манчестер Юнайтед 1:3 

Голлар: 0:1 – 4 Валенсия, 0:2 – 11 Лингард, 1:2 – 49 Ляказетт, 1:3 – 63 Лингард.

Арсенал – Чех, Мустафи (Ивоби, 15), Монреаль, Колашинац (Жиру, 76), Косьельни, Озил, Рэмзи, Санчес, Джака (Уэлбек, 70), Бельерин, Ляказетт.

МанчестерЮнайтед –Де Хеа, Смоллинг, Рохо, Валенсия, Линделеф, Погба, Янг, Матич, Лингард (Дармиан, 76), Марсьяль (Эррера, 67), Лукаку.

Огоҳлантириш: Рохо (58), Бельерин (72), Косьельни (87), Эррера (89), Санчес (89).

Четлатиш: Погба (74).




Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика