Анри "Арсенал"нинг ПСЖга қарши EЧЛ финалидаги имкониятлари ҳақида гапирди

8 май 2026, 09:15
"Арсенал"нинг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри "канонирлар"нинг ПСЖга қарши ўтказиладиган Чемпионлар лигаси финали ҳақида фикр билдирди.

Финал ўйини 30 май куни Будапештда бўлиб ўтади.

"Финалга чиққанимиздан жуда хурсандман. Уларга қарши нима қилишимизни кўрамиз, чунки бу жуда кучли жамоа. Мен ПСЖни мағлуб этишимизга умид қиламан, лекин бу жуда қийин бўлади.

Мен табассум билан уйғондим, чунки сўнгги марта финалга 20 йил аввал чиққан эдик. Биз АПЛда ғалаба қозониш учун курашяпмиз, 22 йилдан бери уни юта олмаяпмиз.

Одатда мен ортиқча асабийлашмайман, лекин бу финал олдидан ҳаяжонланишимга ишонаман, чунки улар мен ўзим қила олмаган ишни қилишлари мумкин. Сиз ўз жамоангиз ғалаба қозонишини хоҳлайсиз, буни ҳис қилишни истайсиз. Умид қиламанки, шундай бўлади. Лекин ПСЖ қандай ўйнаётганини кўринг — улар сизни турли йўллар билан "ўлдириши" мумкин.

Уларда ҳамма нарса бор, лекин "Арсенал" бардамлик кўрсатaди ва вазият яратганимизда гол урамиз. Бу қийин бўлади, лекин кўрамиз", — деди Анри Metro нашрига.


Манба: Metro