Анчелотти Неймарнинг ҳолати бўйича баёнет берди

13 июн 2026, 08:26
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти аввалроқ жароҳат олган ҳужумчи Неймар кейинги ҳафтада сафга қайтиши кераклигини маълум қилди.

"Неймар иложи борича тезроқ соғайиб кетиш учун жуда катта куч сарфламоқда. Унинг тикланиши ва кейинги ҳафтада жамоага қўшилиши кутилмоқда.

Биз Неймарни терма жамоага нафақат унинг шубҳасиз техник маҳорати, балки тажрибаси ва жамоамиздаги ёш футболчиларга ўрнак бўла олиши учун ҳам таклиф қилганмиз", — дея Анчелоттининг сўзларини келтиради "Globo" нашри.

34 ёшли ҳужумчи айни пайтда болдир мушагидаги жароҳатдан сўнг тикланиш жараёнини ўтамоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Globo