

36 ёшли италиялик мутахассис 2 йиллик шартнома имзолади.
Жамоа 2025/26 йилги мавсум Франция чемпионати жадвалида 3-ўринни эгаллади. Мавсум якунига етгач, клуб ва бош мураббий Бруно Женезио шартномани янгиламаслик қарорида тўхталди.

Давиде Анчелотти отаси Карло Анчелоттининг Бразилия терма жамоасидаги мураббийлар штаби аъзоси. Илгари у отаси билан "Бавария", "Эвертон", "Наполи", ПСЖ ва "Реал" клубларида ишлаганди.
У бош мураббий сифатида 2025 йил Бразилиянинг "Ботафого" жамоасини 6 ой бошқарган эди.



