

"Дам олиш кунларида Неймар тиббий текширувидан ўтади. Агар барчаси яхши кечса, у келаси ҳафтадан жамоа билан машғулотларни бошлаши мумкин", - деди Анчелотти A Bola нашрига берган интервьюсида.
28 май куни Неймар мушак жароҳатини олгани ва тахминан уч ҳафта майдондан четда қолиши ва ҳаттоки ЖЧдан “ташқарида бўлиши” ҳақида хабар тарқалганди.
2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати 11 июнь куни старт олса, Бразилия терма жамоаси мусобақадаги илк учрашувини 14 июнь куни Марокашга қарши ўтказади.


