Неймар Бразилиянинг Мисрга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушмайди

Sherzod Nurmatov
5 июн 2026, 12:30
"Сантос" вингери Неймар Бразилия ва Миср терма жамоалари ўртасидаги бўлажак ўртоқлик ўйинида қатнашмайди.

Бу ҳақда "Meia Hora" хабар берди.

Карло Анчелотти бошчилигидаги терма жамоа мураббийлар штаби футболчини ўйин учун қайдномадан чиқариб ташлагани ҳақида хабароар тарқалган.

Жамоалар ўртасидаги баҳс 7 июнь куни 3:00 да бошланади.

Неймар болдир мушакларидаги жароҳати туфайли "пентакампеонлар"га ёрдам бера олмайди. Тажрибали футболчи Бразилиянинг ЖЧ учун таркибига киритилган.

Анчелотти шогирдлари гуруҳ босқичида Гаити, Шотландия ва Марокаш билан тўқнаш келади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Meia Hora