Анчелотти Бразилиянинг ЖЧ-2026'даги энг муҳим ўйинини айтди

Sherzod Nurmatov
12 июн 2026, 13:15
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти терма жамоанинг Жаҳон чемпионатидаги энг муҳим ўйинини аниқлаб олди.

Италиялик мураббийнинг сўзларига кўра, гуруҳ босқичидаги Марокашга қарши очилиш ўйини бразилияликлар учун аҳамиятлидир.

"Жаҳон чемпионатидаги биринчи ўйин жуда муҳим. Ҳатто энг муҳими ҳам дейиш мумкин. Албатта, барча ўйинлар керакли, лекин мен гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлашимизни истардим", – деди Анчелотти.

Бразилия мундиаль "C" гуруҳида Марокаш, Гаити ва Шотландияга қарши ўйнайди. Мусобақадаги илк учрашувини 14 июнь куни 03:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AlmarssadPro