ЖЧ-2026. АҚШ биринчи турда Парагвайни қийинчиликсиз мағлуб этди

13 июн 2026, 08:01
"D" гуруҳидан ўрин олган АҚШ ва Парагвай ўртасидаги учрашув якунланди.

Биринчи бўлимда мезбонлар учта гол уришга эришдилар. АҚШ сафида Фоларин Балогун дубл қайд этган бўлса, яна бир голни Рауль Бобадилья ўз дарвозасига жойлаб қўйди. Иккинчи бўлимда эса меҳмонлар футболчиси Маурисио Прадо битта голга жавоб қайтарди. Учрашувнинг сўнгги сониясида Жованни Рейна ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Шу тариқа, учрашув 4:1 ҳисобида АҚШнинг ғалабаси билан якунланди.

ЖЧ-2026. Д гуруҳи. 1-тур

АҚШ — Парагвай 4:1

Голлар: 7 - Рауль Бобадилья (автогол), 31 - Фоларин Балогун, 45+5 - Фоларин Балогун - 73 - Маурисио Прадо, 90+8 - Жованни Рейна

13 июн. Инглвуд. "СоФи Стадиум"

АҚШ — Фризи, Фриман, Ричардч, Рим, Робинсон, Тилманн, Адамс, Дест, Маккенни, Пулишич, Балогун.

Парагвай — Гилл, Касерес, Ж. Гомес, Алдерете, Алонсо, Д. Гомес, Кубас, Бобадиля, Алмирон, Энсисо, Санабрия.



Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›