Анчелотти нега Неймарни майдонга туширмагани ҳақида гапирди

Aslanov Jasurbek
30 июн 2026, 01:13
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Японияга қарши кечган ўйинда Неймар нега майдонга тушмаганини тушунтириб берди.

ЖЧ-2026 1/16 финалида Бразилия Габриэль Мартинеллининг иккинчи бўлимга қўшиб берилган 5-дақиқада киритган голи эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Неймар бутун ўйинни захирада ўтказди – ушбу жаҳон чемпионатида "Сантос" ҳужумчиси ҳозиргача фақат Шотландияга қарши баҳсда (3:0) 76-дақиқада захирадан майдонга тушганди, холос.

"Биз Неймарни экстра-таймлар учун асраб қолдик. Мен у билан гаплашгандим, у 60 ёки 65-дақиқада захирадан майдонга тушиши мумкин эди. Кейин ҳисобни тенглаштирдик ва жамоа ўйинни назорат қилаётгани учун ўйин структурасини ўзгартирмасликка қарор қилдим.

Бизда майдонда ҳам, захира ўриндиғида ҳам кўплаб ресурслар бор ва ўйинчиларнинг индивидуал жиҳатдан кучли экани яхши ҳолат. Биз буни қадрлашимиз керак. Жуда масъулиятли ўйин бўлди. Япония осон рақиб эмас, жуда ташкилотчи жамоа", — деди Анчелотти.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Globo Esporte