Александр Хомяков: "Бундай жиддий рақибни енга олганимиз жуда ёқимли"

Абдулвосит Бектемиров
19 авг 2026, 00:27
Суперлига 18-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Нефтчи" (4:1) учрашувидан сўнг бухороликлар устози Александр Хомяков ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Бутун жамоани ҳам. Бу жуда ёқимли. Йигитлар яна бир маротаба характер кўрсатишди ва сабр қила олишди. Биринчи бўлимнинг 15-дақиқаларидан сўнг вазият биз томонда эмас эди. Ўша вазиятда гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди, аммо биз чидаб бера олдик. "Нефтчи" шунчаки ажойиб ва ҳужумкор жамоа. Йигитлар бугун жуда тартибли ўйнашди. Рақиб хатоларидан фойдаланиб кета олдик. Бундай жиддий рақибни енга олганимиз жуда ёқимли", - дея гап бошлади Александр Хомяков.

- Филипович ва Младовичнинг ҳолатлари қандай?

- Филиповичнинг аҳволи анча оғирроқ. Жароҳат яна қайталанди. Уни эрта майдонга туширдик. Ҳозир у қачон сафга қайтиши ҳақида аниқ маълумот бера олмайман. Тикланиш камида 2-3 ҳафта талаб этади. Боянда эса унчалик жиддий жароҳат эмас. Бир ҳафтадан сўнг яна жамоавий машғулотларга қайтади деган умиддаман. Таркибимизда йўқотишлар бор, аммо бор имкониятларимиздан фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз. Бундай қийин ҳолатда йигитлар ҳақиқий матонат кўрсатишди

Суперлига. "Нефтчи" Бухорода тиз чўктирилди

Ўхшаш янгиликлар


Абдулвосит БектемировМуаллиф